10:34 / 29.05.2015
2351

Шаҳзода Алига УЕФАнинг 45-46 аъзоси овоз бериши кутилмоқда

ФИФА президентлигига номзод бўлган Иордания шаҳзодаси Али ибн Ол Ҳусайннинг маълум қилишича, бўлажак сайловларда Европадан ташқарида унга 60та миллий федерация овоз беришга тайёрлигини билдирган.

Бундан ташқари, УЕФА президенти Мишель Платини ҳам Европа миллий уюшмаларининг нечтаси 29 май куни шаҳзодани қўллаб-қувватлаши мумкинлигини маълум қилди.

“Европа миллий уюшмаларининг мутлақ кўпчилиги шаҳзода Али учун овоз беради. 53 федерациядан камида 45-46таси Алига овоз беради, мен уларни бунга кўндиришга уринаман”, - деди Платини.

Эслатиб ўтамиз, 29 май куни бўлиб ўтадиган ФИФА президенти сайловида ташкилотга аъзо барча 209 мамлакат вакиллари иштирок этади.

Top