Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 13:41 / 30.05.2015
2939
1 дақиқада ўқилади
Блаттер ФИФА амалдорларининг ҳибсга олинишини овоз беришни тўхтатишга қаратилган ҳаракат деб баҳолади
ФИФА президенти Йозеф Блаттер ташкилотдаги коррупцион иш бўйича амалга оширилган ҳибсларни янги президентлик сайловларини тўхтатишга қаратилган хатти-ҳаракатлар деб баҳолади. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Йозеф Блаттер Швейцария телеканалларидан бирига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, кеча 79 ёшли Блаттер бешинчи муддатга президентликка қолди.