14:57 / 30.05.2015
2406

Смартфонлар сотилиши 20 фоизга ошди

2015 йилнинг биринчи чорагида жаҳонда смартфонлар сотилиши 20 фоизга кўтарилган. Бу ҳақда Gartner агентлиги таҳлилчилари ўз тадқиқотларида маълум қилдилар.
Экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, 2015 йилнинг биринчи чорагида жами 336 млн смартфон сотиб олинган. Илгари бу кўрсаткич 282 млн га тенг эди. иқтисодиёти ривожланиб бораётган мамлакатларда ўсиш ҳажми 40 фоизни ташкил қилган.
Энг юқори натижалар Apple компанияси маҳсулотлари томонидан қайд қилинди. Хитойда iPhone локализацияси 72.5 фоизга ўсди, харидлар ҳажми бўйича у маҳаллий гигант Xiaomi’дан ўзиб кетди.
Жаҳон бўйича биринчи ўринда Samsung турибди (81.123 млн дона). Ундан кейинги ўринда Apple (60.177 млн), бошқа компанияларнинг натижалари сезиларли даражада паст.

Top