Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:05 / 31.05.2015
3114
1 дақиқада ўқилади
2015 йили АҚШ полицияси 385 кишини отиб ташлагани айтилди
The Washington Post газетасида ёзилишича, АҚШ полицияси ходимлари 2015 йили 385 кишини отиб ташлаган.
Маълум бўлишича, полиция қурбонларининг 171 нафари оқ танлилар, 100 нафари қора танли, 54 нафари Лотин Америкаси вакиллари, 6 нафари осиёликлар бўлган.
Шунингдек, ўлдирилганларнинг 365 нафари эркаклар, 20 нафари аёллар бўлган.
Отиб ташланганларнинг 49 нафари қуролсиз бўлган, яна 13 нафарининг қўлида эса ўйинчоқ қурол бўлган.