10:15 / 31.05.2015
7229

Германия G7 саммитида Россия иштирок этмаётганидан норози

Германия G7 саммитига Россиянинг таклиф қилинмаслигини катта хато деб ҳисоблайди.
“G7нинг Россия билан учрашуви кўп ихтилофларни ҳал қилиб, Россиянинг Украина масаласида тўғри йўл тутишига ёрдам бериши мумкин эди”, – деди Германия шарқий иқтисодиёт қўмитаси раҳбари РИА Новости агентлигига берган интервьюсида.
Унинг фикрича, Россиянинг бундай учрашувларга таклиф қилинмаслиги ўзаро мулоқотнинг йўқотилган имкониятидир.
Саммит 7-8 июнь кунлари Бавариядаги Эльмау қасрида бўлиб ўтади.

Top