Жаҳон | 10:49 / 31.05.2015
1942
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда теракт оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

Нигериянинг Майдугури шаҳридаги масжидда номаълум террорчи ўзини портлатиб юборди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Қўпорувчилик ҳаракати оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Бир неча соат олдин шу шаҳардаги уйлардан бирида реактив гранаталар портлатилган эди.
Қўпорувчилик учун жавобгарлик бирор-бир террорчи гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш