Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 12:24 / 31.05.2015
2783
1 дақиқада ўқилади
Стэнли Кубогининг иккинчи финалчиси маълум бўлди
“Чикаго Блэкхокс” жамоаси Стэнли Кубоги финалига йўл олган иккинчи жамоа бўлди. Бу ҳақда лиганинг расмий сайти орқали маълум қилинди.
31 май куни “Чикаго Блэкхокс” плей-офф ярим финал босқичининг еттинчи учрашувида “Анахайм Дакс” жамоаси устидан 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Финалда “Чикаго” хоккейчилари “Тампа-Бей Лайтнинг” жамоаси билан учрашади. Дастлабки учрашув 3 май куни “Тампа”нинг уйида ўтказилади.
“Чикаго Блэкхокс” охирги олти йил ичида учинчи марта финал босқичига чиқмоқда. Улар 2010 ва 2013 йиллари Кубок соҳибларига айланган.