Жаҳон | 10:00 / 31.05.2015
3523
1 дақиқада ўқилади

Туркия Константинополь эгалланишининг 562 йиллигини нишонлади

Истанбулда шаҳарнинг эгалланишига 562 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тадбирларда юз минглаб одамлар иштирок этди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда.
Бу муносабат билан шаҳар четида тўпланган митинг Туркиянинг замонавий тарихидаги энг кўп одам тўплаган тадбир бўлгани айтилмоқда.
Византия пойтахти Константинополь 1453 йилнинг 29 май куни султон Мехмед II томонидан эгалланган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш