Жамият | 15:10 / 01.06.2015
1448
1 дақиқада ўқилади

2 июндан Ўзбекистонда “Экология ҳафталиги-2015” бошланади

2 июнь куни “Тошкент-Плаза” санъат марказида Халқаро атроф муҳит кунига (5 июнь) бағишланган “Экология ҳафталиги-2015” бошланади.
Тадбир доирасида Ботаника боғини қайта тиклаш ва ободонлаштириш бўйича вазирликлар ўртасида ўтказилган танлов ғолиблари эълон қилинади ва мукофотланади. Номинациялар “Энг яхши сектор” ва “Энг яхши участка” деб аталади.
Шунингдек, тадбир доирасида илмий-амалий кўргазма ўтказилади. У тўрт йўналишга бўлинади: “Ўзбекистон фани. Экология технологиялари ва инновациялари”, “Экологик хавфсиз ва сертификатланган маҳсулот”, “Яшил энергия”, “Экологик таълим”.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш