Ўзбекистон | 16:12 / 01.06.2015
1739
1 дақиқада ўқилади

2015 йили Тошкент механика заводи 30 минг эшик қулфлари ишлаб чиқаради

Тошкент механика заводи 2015 йили 30 минг эшик қулфлари ишлаб чиқаради. Маҳсулот локализацияси 36 фоизни ташкил қилади.

2016 йили ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми 40 минг донага етади; кейинги йилларда унинг ҳажмини 50 мингга етказиш режалаштирилмоқда.
Бу кўрсаткичлар 2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотни, бутловчи қисмлар ва материалларни локализация қилиш дастури билан белгилаб берилган.

Умумий ҳисобда собиқ авиақурилиш заводи 2020 йилга қадар 18 турдаги маиший маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш