15:49 / 01.06.2015
2557

Ароқ заводлари эгаси Қирғизистон Олимпия қўмитаси президентига айланди

29 май куни Қирғизистонда Миллий Олимпия қўмитаси президентлигига сайловлар бўлиб ўтди. Унда Жўқорғи Кенгаш депутати Шаршенбек Абдукаримов ғалаба қозонди, деб хабар беради Қирғизистон телеграф агентлиги.
Овоз беришда Миллий Олимпия қўмитасининг 44 аъзосидан 37 нафари иштирок этди; уларнинг кўпчилиги Абдукаримовни қўллаб-қувватлади. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат агентлиги ходимларининг эътироф этишича, Абдукаримов бошчилигидаги кураш федерацияси икки марта Қирғизистондаги энг яхши федерация номини олган.
Бундан ташқари, Абдукаримов “Аю” ароқ ишлаб чиқарувчи заводлар тармоғининг хўжайини ҳисобланади. У “Қирғизистон” партиясининг етакчиси ҳамдир.

Top