16:04 / 01.06.2015
2502

Ҳиндистон Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилмоқчи

Ҳиндистон тез орада Евросий иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик бўйича музокараларни якунлашга умид боғламоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Пранаб Мукержи баёнот берди.
“Биз ЕИИ билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз”, – деди у Беларусь телеграф агентлиги билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида. Жорий ҳафта Мукержи Беларусга биринчи расмий сафарини уюштириши кутилмоқда.
Президентнинг маълумот беришича, Ҳиндистоннинг ЕИИ билан ҳар томонлама ҳамкорлиги борасидаги музокаралар яхши бормоқда.

Top