12:59 / 01.06.2015
3662

Луис Энрике: Месси бошқа коинотдан гол урди

“Барселона” жамоаси бош мураббийси Луис Энрике Испания Кубоги финалида “Атлектик” устидан қозонилган ғалабадан сўнг Лионель Месси томонидан урилган биринчи голдан ҳайратда эканлигини маълум қилди.

“Биз Мессининг бундай ўйинларига ўрганганмиз. Биз омадлимиз, негаки унинг бундай ўйинларини ҳар куни машғулотлар давомида кузатиш имкониятига эгамиз. Бугунги голини эса у бошқа коинотдан урди гўё. Унинг такрори телевизор орқали намойиш этилишини кутиб сабрим чидамаяпти. Мураббий ўрнидан буни яхшилаб кўриш қийин эди”, – деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.

Top