Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 23:03 / 01.06.2015
2193
1 дақиқада ўқилади
"Microsoft" икки флагман смартфон тақдим этади
Microsoft компанияcи икки флагман смартфон тақдим этиши мумкин: Lumia 940 ҳамда унинг XL фаблет кўриниши. Бу ҳақда Nokia Power User хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Фаблет Lumia 940 XL 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 810, 5,7 дюймли дисплей, 3 ГБ тезкор ҳамда 32 ГБ доимий хотира билан жиҳозланади. Қурилмага 20 Мпли асосий ҳамда 5 Мпли олд камера ўрнатилади.
Тахминларга қараганда, гаджетларнинг фаблет версияси оддий Lumia 940 нисбатан кучлироқ бўлади.
Икки смартфон ҳам янги Windows 10 операцион тизимида ишлайди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш