10:14 / 01.06.2015
2615

Ўзбекистонда 4 ой ичида 14 марта поездлар автомобиллар билан тўқнашди

Ўзбекистонда жорий йилнинг дастлабки тўрт ойи мобайнида 14 марта поездларнинг автомобиллар билан тўқнашуви содир бўлди. Бу ҳақда “Ташкентская правда” газетаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан бундай ҳодисалар сони 3 баробарга кўпайган.
Ўтган йили поездларнинг автомобиллар билан тўқнашуви 30 марта қайд қилинган эди. Ушбу ҳодисалар натижасида 6 киши ҳалок бўлган эди.
Темир йўл назорати инспекциясининг маълум қилишича, мамлакатда 580дан ортиқ темир йўл ва автомобиль йўлларининг кесишиш нуқталари бор, аммо уларнинг фақат 30 фоизи ҳимояланган.

Top