Жамият | 11:20 / 01.06.2015
3960
1 дақиқада ўқилади

Тошкентлик қиз поликлиника олдидан болалар аравачасини ўғирлаб кетди

Тошкентнинг Яшнобод туманида истиқомат қилувчи 1991 йили туғилган Замира исмли қиз қимматбаҳо болалар аравачасини ўғирлаб кетганликда айбланмоқда. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича, у аравачасида боласини шифокорга олиб келаётган аёл ортидан кузатиб борган. Аёл аравачани поликлиника эшиги олдида ташлаб кетгач, у шоша-пиша аравачани олиб қочган.

680 минг сўмлик Baby Modern аравачаси ичида 90 минг сўмлик болалар ортопедик ёстиғи, 36 минг сўмлик болалар кийими, 4 минг сўмлик 2 дона болалар ўйинчоғи ва 6 минг сўмлик болалар қалпоқчаси бўлган.
Аммо Замира тез орада милиция ходимлари томонидан қўлга олинди.