Жамият | 12:19 / 01.06.2015
1817
1 дақиқада ўқилади

Тулада беш кишини ўлдиришда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси айбига иқрор бўлди

Туланинг Советский туман судида беш кишини ўлдиришда айбланаётган 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси Серажин Шералиев ўз айбини тан олди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Илгарироқ унинг томонидан Туладаги шахсий уйлардан бирида икки аёл ва уч бола ўлдирилгани хабар қилинган эди. Судланувчининг эътироф этишича, у жиноятни маст ҳолда содир этган ва шу боис ҳеч нарсани эслай олмайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш