Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:12 / 02.06.2015
3037
1 дақиқада ўқилади
Эронда тоғдан автобус қулаши оқибатида 24 нафар ироқлик сайёҳ ҳалок бўлди
Эронда ироқлик сайёҳларни олиб кетаётган автобус тоғдан кулаб тушган. Оқибатда 24 нафар сайёҳ ҳалок бўлган, 16 нафари жароҳат олган. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Авария пайтида автобусда ҳаммаси бўлиб 40 киши бўлган, улардан 25 нафарини аёллар ташкил қилган.