23:09 / 02.06.2015
2028

Германиянинг собиқ канцлери Гельмут Коль жонлантириш бўлимига ётқазилди

Германиянинг собиқ канцлери Гельмут Коль ошқозон ичагида ўтказилган жарроҳлик операциясидан кейин жонлантириш бўлимига ётқазилди, деб ёзмоқда Der Spiegel нашри.

Қайд этилишича, 85 ёшли сиёсатчи Гейдельбергдаги клиникалардан бирида даволанмоқда.

Der Spiegel нашрининг маълумотларига кўра, Колнинг аҳволи “жуда оғир” деб баҳоланмоқда.

Top