Жаҳон | 20:12 / 02.06.2015
3142
1 дақиқада ўқилади

Олма-ота метроси бекатларидан бирига мина ўрнатилгани бўлиши мумкинлиги хабар қилинди

Олма-ота шаҳри метросидаги бекатлардан бири "Райимбек ботир" бекатига мина ўрнатилган бўлиши мумкинлиги хабар қилинмоқда. Бу ҳақда Zakon.kz нашри хабар берган.

Маълум бўлишича, "102" ишонч телефонига қўнғироқ қилиниб, шундай эҳтимол мавжудлигини маълум қилишган.

Айни вақтда ҳудудда фавқулодда ҳолат ҳукм сурмоқда, атрофни полиция ходимлари назорат қилишмоқда. Шунингдек, ўт ўчириш ва тиббиёт ходимлари чақирилган.

Шаҳар метросидаги бир қанча бекатлар ёпиб қўйилган.