10:59 / 02.06.2015
3933

Ўзбекистоннинг Эрон ва Покистондаги элчилари ўз вазифасидан озод этилди

Ўзбекистоннинг Эрон Ислом республикасидаги элчиси Илҳом Акрамов ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматида маълум қилинган.

Шунингдек, Покистондаги Ўзбекистон элчиси Парвиз Алиев ҳам ўз лавозимини тарк этган. Парвиз Алиев 2012 йилнинг сентябридан буён бу лавозимда хизмат қилиб келаётганди. 66 ёшли Алиев узоқ вақт Ўзбекистон Рспубликаси ТИВ тизимида фаолият кўрсатган, ўз вақтида Ўзбекистоннинг Афғонистон, Таиланд ва Эрондаги элчихоналари ва консулхоналарида ишлаганди. У турк, инглиз, форс ва дарий тилларини пухта эгаллаган бўлиб, 2 фарзанднинг отаси ҳисобланади.

Top