23:50 / 03.06.2015
3282

Блаттер ҳуқуқшунослар маслаҳати билан истеъфога чиққан бўлиши мумкин

ФИФА президенти Йозеф Блаттер ўз лавозимидан истеъфога чиқиши ҳақидаги қарорни ҳуқуқшунослар маслаҳати билан қабул қилган бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда New York Times нашри.

Хабар берилишича, Блаттернинг маслаҳатчилари унинг бу лавозимда қолиши суд тафтиши уюштирилган тақдирда уни ҳимоялашда вазиятни мураккаблаштириши мумкинлигини айтишган.

Top