Жаҳон | 18:44 / 03.06.2015
2300
1 дақиқада ўқилади

Лавров: Москва Россия ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларни қадрлайди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Россия ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликни қадрлашини таъкидлаб ўтди.
“Бизнинг муносабатларимиз янги сифат даражасига кўтарилди”, – деди у қирғизистонлик ҳамкасби Эрлан Абдилдаев билан ўтказилган учрашув чоғида.
РИА Новости агентлигининг эслатиб ўтишича, учрашув ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши доирасида ўтказилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш