15:43 / 03.06.2015
1925

Лондон икки йил кетма-кет сайёҳларнинг энг севимли шаҳрига айланди

Лондон икки йилдан буён туристларнинг энг севимли шаҳри мақомини сақлаб келмоқда. Бу ҳақда Master Card халқаро компаниясининг ҳисоботида айтилган.
Master Card ҳар йили Global Destinations Cities энг машҳур туристик йўналишлар рейтингини тузиб боради. Икки йилдан буён бу рейтингда 132 шаҳар ичида биринчиликни Буюк Британия эгаллаб келмоқда.
Тадқиқотда айтилишича, 2015 йили Лондонга 18.8 млн турист келади, бу жиҳатдан у Бангкокдан ўзиб кетади. Бу икки шаҳар беш йилдан буён биринчилик учун баҳслашиб келмоқда.

Top