Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада беркиниб юрган ўзбекистонлик жиноятчи Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Россия ҳудудида қонундан қочиб юрган Ўзбекистон фуқароси Руслан Нодиров жиноий жавобгарликка тортилиш учун Россия томонидан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилди.
Нодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Босқинчилик” моддасида кўзда тутилган жиноятни амалга оширгани учун 2013 йилдан бери Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирилаётган эди.
Нодиров 2013 йил май ойида уч нафар ҳамтовоғи билан Қарши шаҳридаги “Ўғилой” МЧЖ омборхонаси ҳудудига кириб, қоровулни уриб-боғлаб, ташкилотга тегишли бўлган 6 млн сўмдан кўпроқ мол-мулкни ўғирлаб кетган.
2015 йил январь ойида давлатлараро қидирувда бўлган Нодиров Москва шаҳри ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.