Спорт | 13:58 / 03.06.2015
1405
1 дақиқада ўқилади

"Севилья" "Барселона"дан Денис Суареснинг трансфер ҳуқуқини сотиб олди

"Севилья" клуби "Барселона" футболчиси Денис Суареснинг трансфер ҳуқуқини каталонияликлардан сотиб олди.

Денис Суарес шу пайтга қадар андалусияликлар таркибида ижара асосида тўп суриб келаётганди.

"Эндиликда Денис Суарес "Севилья"нинг тўлақонли футболчисига айланди", - деб маълум қилди "Севилья" президенти Хосе Кастро.

Жорий мавсумда Денис Суарес 31та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урган ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш