17:02 / 03.06.2015
5449

Тошкент шаҳридаги «Тўхтабой» жомеъ масжиди сайти ишга тушди

Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган «Тўхтабой» жомеъ масжиди (Сақичмон) сайти (www.ummat.uz) номи билан ишга тушди.

«Жомеъ масжиди имоми ва сайт ташкилотчиси Исхоқ Муҳаммаднинг (Исоқжон домла Бегматов) видеомурожаатида айтилишича, тармоқни ташкил этишдан мақсад жамиятимизда яхшиликни тарқатиш, ёмонликдан қайтариш, Расулуллоҳ с.а.в.га муносиб уммат бўлишдир», — дейилади хабарда.

Сайтнинг Қуръон, Ҳадис, Ақида, Фиқҳ, Тасаввуф деб аталган асосий бўлимларида маърифий мақолалар бериб борилади. Шунингдек, видео ва аудио маърузалар ҳам мухлислар эътиборига ҳавола қилинган.

Исоқжон домла Бегматов 1970 йили Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган. Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтини тамомлаган (1990—1994-й). Имом ал-Бухорий халқаро марказида малака оширган. 1994—1997 йилларда Абулқосим мадрасасида, 1997—2002 йилларда Тошкент Ислом институтида мударрислик қилган. 2002 йилдан Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги «Тўхтабой» жомеъ масжидида имом-хатиб, 2011 йилдан Тошкент Ислом институтида мударрис лавозимида меҳнат қилади. «Илм олиш одоблари» номли китоби нашр этилган.

Top