Технология | 16:03 / 03.06.2015
2633
1 дақиқада ўқилади

Япония АҚШдан янги авлод учар радарларини сўради

Япония ҳукумати E-2D Advanced Hawkeye узоқ радиолокацион аниқлаш ва бошқариш самолётларини сотиб олишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Defense Aerospace портали. Айтилишича, АҚШ Давлат Департаменти Япониянинг тўртта “учар радар” сотиб олиш ҳақидаги мурожаатини маъқуллаган.
Шартнома қиймати 1.7 млрд долларни ташкил қилади.
Шартнома доирасида APY-9 радарлари ва тегишли ускуналар билан жиҳозланган тўртта E-2D самолёти, 10та T56-A-427A двигателлари (8таси ўрнатилган, 2таси захира), эҳтиёт қисмлар, зарурий ҳужжатлар ва ўқув қуроллари етказиб берилади. Бундан ташқари, АҚШ Японияга учувчилар, персонал ва техник ходимларни тайёрлашда дастлабки ёрдамни кўрсатади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш