Жаҳон | 17:40 / 04.06.2015
2822
1 дақиқада ўқилади

Эмомали Раҳмон: Тожикистон КХШТнинг мустаҳкамланиши тарафдори

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) салоҳиятининг ўсиб бориши тарафдори эканлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Бизнинг ташкилотимиз минтақадаги тинчликни сақлашнинг асосий омилларидан биридир. У умумий муҳитда самарадор хавфсизлик камарини шакллантиришга қаратилган”, – таъкидлаб ўтди у ташкилотга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишидаги чиқишида.
Йиғилиш Душанбе шаҳрида бўлиб ўтмоқда.