16:31 / 04.06.2015
2044

Назарбоев: Қозоғистонда давлат аппарати совет давлат хизмати камчиликларидан қутула олгани йўқ

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатдаги давлат аппарати ҳанузгача совет даври қолипларидан қутула олмаганини танқид остига олди.
“Биз кенг миқёсли институционал ислоҳотлар ўтказишга киришдик. Улар, шу жумладан, Қозоғистондаги инвестицион иқлимни яхшилашга қаратилган. Бу ислоҳотлар замонавий давлат аппаратини шакллантиришга қаратилган. Биласизми нега? Чунки бизнинг бугунги аппаратимиз совет давридаги давлат хизмати тасаввурларидан қутула олгани йўқ”, – унинг сўзларини келтиради Қозоғистон телеграф агентлиги.

Top