Спорт | 20:59 / 05.06.2015
2529
1 дақиқада ўқилади

Лука Модрич учинчи маротаба Хорватиянинг энг яхши футболчиси деб топилди

“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Лука Модрич ҳар йили Хорватиянинг энг яхши футболчисига топширалдиган “Футбол Оскари” мукофотини қўлга киритди.

Шу тариқа, 29 ёшли футболчи бу мукофотга 3-маротаба лойиқ кўрилмоқда.

Маълумот учун, жароҳат сабабли мавсумнинг яримини ўтказиб юбориган Модричга 168та овоз берилган бўлса, “Барселона” ярим ҳимоячиси Иван Ракитич 16та овоз тўплади.