Спорт | 10:11 / 05.06.2015
1847
1 дақиқада ўқилади

«ПСЖ» Тевесга йилига 12 миллион евродан тўлашга тайёр

Франциянинг «ПСЖ» жамоаси «Ювентус»нинг аргентиналик ҳужумчиси Карлос Тевесга қизиқиш билдирмоқда. 

Marca нашри маълумотларига кўра, парижликлар клуби 31 ёшли футболчига йилига 12 миллион евро тўлашга тайёр. 

Қайд этилишича, Тевесни Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне ҳам ўз жамоасида кўришни истайди, бироқ молиявий шартлар борасида испанлар «ПСЖ» билан баҳслаша олишмайди.