16:16 / 05.06.2015
2064

«Реал» Каземирони «Порту»дан қайтиб сотиб олди

2014-2015 йилги мавсумни "Порту”да ўтказган 23 ёшли ярим ҳимоячи Каземиро фаолиятини “Реал”да давом эттиради. Бу ҳақда мадридликларнинг расмий сайтида хабар қилинган.

Бразилиялик футболчи ўтган мавсумни Португалия клубида ижара асосида ўтказганди. Кейин “Порту” шартномадаги банддан фойдаланиб, уни сотиб олди.

Аммо ўша шартномада агар “Реал” хоҳласа, Каземирони қайтиб сотиб олиши мумкин, деган банд ҳам бор эди. “Қироллик клуби” мазкур банддан фойдаланди.

Top