11:53 / 05.06.2015
2165

Сурхондарёда сохта ёғ ишлаб чиқарувчилар қўлга олинди

Денов туманининг Наврўз маҳалласида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М. Каримов, Т. Хонимов ва А. Маматқуловлар ўзаро тил бириктириб, иккинчисининг ёрдамчи хўжалигида электр тармоғига ноқонуний уланиб, қўлбола мойжувоз ёрдамида чигитдан ёғ ва кунжара ишлаб чиқараётгани аниқланди.
“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, цехдан мойжувоз, 14.1 тонна чигит, 200 кг кунжара, 220 кг ёғ, 150 кг пахта толаси ва бошқа ускуналар ашёвий далил сифатида олиниб, ҳужжатлаштирилди. Вилоят синов ва сертификатлаштириш марказининг хулосасига кўра, ушбу ўсимлик ёғи давлат стандарти талабларига жавоб бермайди ва истеъмолга яроқсиздир.

Top