09:52 / 05.06.2015
2607

Хитойда сув остига ғарқ бўлган кема чиқариб олинди

Хитойнинг Хубэй вилоятида Янцзи дарёси остига чўккан “Шарқ юлдузи” сайёҳат кемаси сув остидан чиқариб олинди. Бу ҳақда CCTV телеканали твиттердаги саҳифаси орқали хабар берди.

Айни пайтда 14 киши қутқарилгани маълум. Ҳалок бўлганлар сони 97 нафарга етди. Бортда бўлган 456 кишининг аксар қисмининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Тирик қолганларнинг гувоҳлик беришича, кема 30-60 секундда сув остига ғарқ бўлган.
Шунингдек, полиция кеманинг капитани ва бош муҳандисини қўлга олгани маълум қилинди.

Top