Ўзбекистон | 15:57 / 06.06.2015
1057
1 дақиқада ўқилади

Индонезия савдо делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

Индонезия республикаси Савдо вазирлиги делегацияси 8-14 июнь кунлари давомида Ўзбекистонда ташриф кунларини ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар қилган.

Бу кутилаётган ташрифдан мақсад икки давлат ўртасидаги савдо муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги истиқболларини муҳокама қилиш ва ўзбек бозорини ўрганиш ҳисобланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш