12:26 / 06.06.2015
2289

"Ювентус" мухлиси Туриндан Берлингача 900 км масофани пиёда ва велосипедда босиб ўтди

"Ювентус" жамоаси мухлиси бўлмиш Николо де Марки ўз севимли жамоаси финалга чиқса, Берлинга пиёда бориш ҳақидаги ваъдасининг устидан чиқди.

Де Марки 9 кун давомида 900 км масофани пиёда босиб ўтиб, Берлинга етиб борди. У йўл давомида велосипеддан ҳам фойдаланган, 12 км масофада эса машинада юрган.

Қайд этиш жоизки, "Ювентус" мухлиси Берлинга 4 июнь куни кириб келишни режалаштирганди, аммо у чарчоқ туфайли 5 июнгача кечиккан.

"Тўғри, менинг оёқларим бироз шикастланди, қаттиқ толиқдим. Аммо Берлинга етиб келганим заҳоти оғриқ ўз-ўзидан йўқолди. Мен ўз мақсадимни амалга ошира олганимдан жуда бахтлиман", дейди мухлис.

Top