Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:07 / 07.06.2015
2535
1 дақиқада ўқилади
Ироқда автомобиль портлаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
Ироқнинг Баладрўз шаҳрида йўл устида жойлашган ресторан ёнида миналаштирилган автомобиль портлаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда France 24 телеканали хабар бермоқда.
Бундан ташқари, портлаш оқибатида 37 киши жароҳатланди.
"ИШИД" террорчилик гуруҳи портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.