20:46 / 07.06.2015
3576

Япония Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги фаоллигидан хавотирланмоқда

Япония Хитой Жанубий Хитой денгизида қурилишлар олиб бораётганидан хавотирланмоқда. Бу ҳақда Япония бош вазири Синдзо Абэ Франция президенти Франсуа Олланд билан икки томонлама музокаралар пайтида айтиб ўтди.

“Қурилиш суръатлари ўсишда давом этмоқда ва бу ҳолат бизда хавотир уйғотмоқда”, деб таъкидламоқда Япония бош вазири.

Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли сув ҳудудида сунъий ороллар қуриш бўйича давом этаётган ишлар минтақанинг бир қатор, жумладан Филиппин ва Вьетнам каби давлатларининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Бу давлатлар бундай ҳаракатлар уларнинг мустақиллигини жиддий таҳқирлаши ва минтақадаги кема орқали юк ташишларга таҳдид солишини бир неча марта расман айтишган.

Top