14:24 / 08.06.2015
2144

Абдулазиз Комилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби билан учрашди

2015 йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга ташриф буюрган Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ияд Амин Мадани бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда бугунги кунда 57та давлатни бирлаштирган ташкилотда мамлакатимизнинг иштироки муҳокама қилинди.

Учрашувда ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашида Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги бўлажак раислиги ҳамда ТИВКнинг Тошкент шаҳридаги навбатдаги йиғилишига тайёргарлик ва уни ўтказишнинг амалий масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Top