10:53 / 08.06.2015
2028

Абдулла Тангриев Минскдаги халқаро турнирда кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочилар Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда совриндор бўлишди.

European Open номли бу турнирда 100 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулла Тангриев финалда германиялик Свен Хайнлега мағлуб бўлди ва кумуш медал билан кифояланди.

Шунингдек, Баҳром Иноятов (-60 кг) ва Ғиёсжон Бобоев (-73 кг) бронза медалларга эга чиқишган.

Top