Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:40 / 08.06.2015
1899
1 дақиқада ўқилади
Бразилия жануби-шарқида кичик самолёт уйлардан бири устига қулади
Бразилиянинг жануби-шарқида жойлашган Белу-Оризонти шаҳрида икки двигателли BE-90 King Air самолёти аҳоли турар жойларидан бирдаги уй устига қулаб тушган. Бу ҳақда O Globo хабар берган.
Ҳодиса оқибатида самолётдаги 3 киши ҳалок бўлган, пастдагилардан бири ҳам жиддий жароҳатланган.
Гувоҳларнинг тасдиқлашича, самолёт ҳавога кўтарилишидан кўп вақт ўтмасдан пастга шўнғиган ва ёниб кетган.
Айни вақтда мутахассислар ҳодиса сабабини ўрганишмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш