Спорт | 07:47 / 08.06.2015
2585
1 дақиқада ўқилади

Британия телеканали зерикарли ўйинни эфирга узатгани учун узр сўради

Буюк Британиядаги телеканаллардан бири Англия ва Ирландия терма жамоалари ўртасидаги футбол матчини эфирга узатгани учун телетомошабинлардан узр сўради.

ITV телеканали бу икки терма жамоа ўртасидаги ҳисоб очилмай қолган ўйинни жуда зерикарли ўтган деб баҳоламоқда.

"Қайси қовоқхонага бориб, бу ўйинни унутиш мумкин экан?", деб ёзилади телеканалнинг расмий твитерида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш