Жаҳон | 16:12 / 08.06.2015
2577
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия ҳудудида АҚШ ўз ракеталарини жойлаштириши мумкин

Буюк Британия ўз ҳудудида АҚШ ракеталарини жойлаштиришга рухсат бериш масаласини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳақда The Daily Mail нашри маълумот берди.

“Агар бундай таклиф келиб тушса, уни биргаликда кўриб чиқамиз. Биз Россияга аниқ белги беришимиз керак, бизнинг қизил чизиқларимиздан ўтиш осонмаслигини кўрсатишимиз керак”, – таъкидлаб ўтди мамлакат ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд.