17:18 / 08.06.2015
6441

Нилуфар Усмонова болалар учун кўнгилочар open air дастурини ташкил қилди

Хонанда Нилуфар Усмонова болаларни ҳимоя қилиш байрами муносабати билан болалар учун кўнгилочар open air дастурини ташкил қилди.

Art House дўкони ёқинида ташкил этилган мазкур тадбирда меҳмонлар олдиндан таклиф қилинмаганди. Ҳар бир ёш очиқ ҳаводаги яшил ҳудудда ташкил этилган бу дастурда ихтиёрий равишда қўшилиш имкониятига эга бўлди. Дастурда иштирок этганлар рақсга тушиш, ёш рассомлардан ўзларининг санъат асарларини яратиш бўйича мастер-класс олиш имкониятига эга бўлишди.

Хонанданинг ўзи ҳам тадбирга ўз фарзандлари билан ташриф буюрган. Шунингдек тадбир давомида турли болалар ширинликлар, жумладан поп-корн бодроқлари, пахтақанд билан меҳмон қилинди.

Top