18:31 / 08.06.2015
3183

Сурхондарё вилоятини ривожлантириш дастури қабул қилинди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 142-сонли 2015 йил 29 майдаги қарори билан 2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш дастури қабул қилинди. Бу ҳақда Norma.uz ресурси маълум қилмоқда.
Айтилишича, ҳужжатда саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадли параметрлари, янги корхоналар ташкил этиш, эскиларини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлашга қаратилган дастур ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши акс этган.
Сурхондарё вилояти ишлаб чиқариш салоҳиятини янада оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилар деб белгилаб берилган:
- ресурс салоҳиятини комплексли ва самарадор қўллаш;
- хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш;
- янги замонавий озиқ-овқат саноати ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналарини ташкил қилиш;
- енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни ишга тушириш.
Ҳужжат, шунингдек, дастур ижроси учун жавобгар координацион гуруҳ таркибини ва вазифаларини белгилаб берди.

Top