11:06 / 08.06.2015
6666

Тошкентликлар дафн маросими учун пул олишда муаммога дуч келишмоқда

Ижтимоий кўмак бериш бўйича Яккасарой тумани бўлимига мурожаат қилган фуқаролардан бири дафн пулини олишда муаммоларга дуч келаётганидан шикоят қилди. Фуқаро фейсбукдаги «Жамоатчилик назорати» гуруҳида бу борада изоҳ қолдирган.

Гуруҳ фойдаланувчиси идорага ташриф буюрганида хизмат кўрсатиш жуда секин олиб борилиши натижасида катта навбат кутиш ҳолатлари ва қўшимча бюрократик кечиктириш ҳолатларига дуч келган.

Мазкур ёзиб қолдирилган изоҳ тагида бошқа фойдаланувчилардан бири бу каби ҳолатларга Олмазор, Юнусобод ва Яшнобод туманларида ҳам дуч келишгани ҳақида гапириб ўтган.

Top