Ўзбекистон | 08:23 / 08.06.2015
2118
1 дақиқада ўқилади

Венгрия элчиси билан учрашувда Ўзбекистон – Европа Иттифоқи шаклидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати муҳокама қилинди

2015 йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Венгриянинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Янош Баллани қабул қилди.

Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида турли соҳалардаги, жумладан Ўзбекистон – Европа Иттифоқи шаклидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда ўзаро манфаат касб этадиган баъзи минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.