07:14 / 09.06.2015
3485

Нью-Йоркдаги ҳайвонот боғида дунёдаги энг митти буғу боласи туғилган

Нью-Йорк шаҳридаги ҳайвонот боғида дунёдаги энг кичик буғу яшаяпти. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс хабар берган.

Қайд этилишича, бу буғу боласи 12 май куни шаҳардаги Квинс номли ҳайвонот боғида ёруғ дунё юзини кўрган. Унинг туғилгани ҳақида Ёввойи табиатни ҳимоя қилиш жамиятига маълумот юборилган.

Аниқлик киритилишича, у туғилганида 450 грамм вазнга ва 15 см бўйга эга бўлган.

Top