Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:38 / 09.06.2015
3090
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон олийгоҳларида юридик факультетлар ёпилади
Қирғизистон таълим ва фан вазирлиги давлат ОТМларига юридик факультетларни ёпиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда 8 июнь куни вазир Эльвира Сариева таълим, фан, маданият ва спорт ишлари бўйича Жўқорғи Кенгаш қўмитасидаги чиқишида маълумот берди.
Унинг сўзларига қараганда, олий таълимда ОТМлардаги таълим сифатини яхшилаш борасида янги концепция қабул қилинган. Унга мувофиқ, яқин орада барча олий таълим даргоҳларидаги юридик факультетлар ёпилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш